QONIRAT UN ZAVODI

“Qonirat un zavodi” AЖ акциядорлари диққатига!

2021 йил 23-март куни соат 10-00 дан бошлаб “Qonirat un zavodi” Акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 йил молия-хужалик фаолияти якуни юзасидан утказиладиган навбатдаги Умумий йиғилиши  жамият маъмурият биносида утказилади. 

Кун тартиби:

  1. “Qonirat un zavodi” AЖ 2020 йил якуни буйича Кузатув кенгаши раиси ҳисоботини эшитиш.
  2. “Qonirat un zavodi” AЖ 2020 йил якуни бўйича Бошқарув кенгаши раиси ҳисоботини эшитиш.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24-августдаги ПК-4426-сонли карори талабларига мувофик “Qonirat un zavodi” AЖ 2020 йил якуни бўйича  Бошқарув кенгаши раисининг ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алокаларини кенгайтириш масалалари бўйича директори ҳисоботини эшитиш.
  4. “Qonirat un zavodi” AЖ 2020 йил якуни бўйича Тафтиш комиссияси  ҳисоботини эшитиш.
  5. “Qonirat un zavodi” AЖ 2020 йил якуни молиявий ҳисоботнинг миллий страндартлар бўйича аудит хулосасини тасдиқлаш.
  6. “Qonirat un zavodi” AЖ 2020 йил якуни молиявий ҳисоботнинг халкаро страндартлар бўйича аудит хулосасини тасдиқлаш.
  7. Корпоратив Кодекси талабларига мувофик “Qonirat un zavodi” AЖда 2020 йил якуни бўйича “Qoraqalpoqiston VAQT” МЧЖ томонидан утқазилган корпоратив бахолаш бўйича хулосасини тасдиқлаш.
  8. “Qonirat un zavodi” AЖ 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботлар ва бухгалтерия балансини тасдиқлаш.
  9. “Qonirat un zavodi” AЖ 2020 йил якуни бўйича Соф фойда ҳисобварагини тасдиқлаш ва  унинг  соф фойдасини  таксимлаш.
  10. “Qonirat un zavodi” AЖ 2021 йилда молиявий ҳисоботнинг миллий страндартлари бўйича аудиторлик текширув утказиш учун аудитор ташкилоти билан шартнома тузиш ва унинг хизматига туланадиган хак микдори чегарасини белгилаш.
  11. “Qonirat un zavodi” AЖ 2021 йилда молиявий ҳисоботнинг халкаро страндартлари бўйича аудиторлик текширув утказиш учун аудитор ташкилоти билан шартнома тузиш ва унинг хизматига туланадиган хак микдори чегарасини белгилаш.
  12. 2021 йил учун “Qonirat un zavodi” AЖ Кузатув кенгаши аъзоларини  кайта  сайлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16-сентябрьдаги 5723-сонли Фармонига мувофик жамият томонидан тасдиқланган “Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш туғрисида Низом”ни тасдиқлаш тўғрисида.
  13. 2021 йил учун “Qonirat un zavodi” AЖ Тафтиш комиссия аъзоларини  кайта сайлаш.
  14. 2021 йил учун “Qonirat un zavodi” AЖ Бошқарув кенгаши раиси  ва аъзоларини  кайта сайлаш.
  15. “Qonirat un zavodi” AЖ Кузатув кенгаши ва Бошқарув кенгаши раислари узаро 1 йилга тузилган мехнат шартномасини тасдиқлаш.
  16. Давлат руйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахс ларнинг (корхона ва фермер хўжалик) кўп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати утган дебитор қарздорликларини, тугатилганлиги хақида тегишли хужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш туғрисида.
  17. “Qonirat un zavodi” AЖтида харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, махаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиклигини ҳисобга олган холда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши туғрисида ташки аудит хулосасини куриб чиқиш.

Жамиятнинг тулиқ номи: “Qonirat un zavodi” Акциядорлик жамияти.

Манзили: Қорақалпоғистон Республикаси, Кунгрот тумани, ишлаб чиқариш зонаси.

Карор кабул килган орган: Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг 2021 йил 26-февралдаги 1-сонли баёни.

Жамият Умумий йиғилишига катнашиш хукукига эга булган акциядорланинг рўйхати тузиладиган сана: 2021 йил 17 – март.

Маълумот телефон:  (+998 90 728-09-54), (+ 998 90 714-17-77).

Жамиятнинг электрон почта манзили:   kungrad_un@mail.ru

Жамиятнинг Веб сайти :   kungrad-un-zavod.uz.

Кузатув кенгаши